Россия президенти Владимир Путин 2022 йил баҳорида Россия қўшинлари нега Киевдан олиб кетилганига изоҳ берди.
Путиннинг сўзларига кўра, "Европанинг баъзи етакчилари" Украина "пешонасига тўппонча қадалган ҳолда" тинчлик битимини имзолай олмаслигини айтиб, Россия армиясини олиб чиқишни сўрашган.
"Умуман олганда, бу ҳолатда бизни алдашлари эҳтимоли борлиги аниқ эди. Чунки Россияни ўнлаб йиллар давомида алдаб келишган. Шунга қарамай, жиддий қон тўкилишининг олдини олиш нуқтаи назаридан биз бунга рози бўлдик", — дея фикр билдирди Россия президенти.