Жанубий Кореяда бортида 170 дан ортиқ одам бўлган самолёт бутунлай ёниб кетди. Бу ҳақда 24kz ёзган.
Яхшиямки, йўловчилар ва экипаж аъзолари ўз вақтида эвакуация қилинган ва уларнинг барчаси тирик қолган. Воқеа Пусан аэропортида юз берган. Гонконгга учаётган самолёт ҳавога кўтарилиш арафасида ёниб кетган. Ёнғин нимадан бошлангани номаълум.
Эслатиб ўтамиз, бир ой аввал Жанубий Кореянинг Муан шаҳридаги аэропортга ғилдиракларини пастга туширган ҳолда қўнган самолёт бетон тўсиққа бориб урилгандан сўнг дарҳол портлаб, ёниб кетган эди. 181 кишидан фақат иккитаси тирик қолганди.