28 январь куни Россия Федерациясининг Озарбайжондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Михаил Евдокимов Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди.
Бу ҳақда Озарбайжоннинг ташқи сиёсат идораси хабар бермоқда.
Маълумотга кўра, учрашувда, Россия матбуотида ва баъзи расмий доираларда Озарбайжонни мақсад қилиб олишга қаратилган дезинформацион мақолалар ва репортажларнинг эълон қилиниши, тушунмовчиликларга олиб келиши таъкидланган.
Элчига билдирилди, бундай эълонлар Озарбайжон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари Декларациясининг мазмуни ва руҳига зид келади.
Шунингдек, «Озарбайжон ҳаво йўллари» компаниясига тегишли самолётнинг фожиали ҳалокатига оид дастлабки тергов натижалари маълум бўлганлиги ва тергов ишларини якунлаш бўйича ишлар давом этаётгани, шунингдек, самолёт ҳалокатига доир Россия томонидан кутилётган натижалар очиқ айтиб ўтилган.
Маҳаллий матбуотда «Рус уйи» ҳақидаги маълумотларга ойдинлик киритилиб, бу Озарбайжоннинг расмий позицияси эмаслиги ва шундай ташкилотларнинг мамлакат ҳудудида фаолият юритиши ўзаро манфаатлар асосида ва қонунларга риоя қилган ҳолда амалга оширилиши кераклиги таъкидланган.