Россия президенти Владимир Путин Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг катта ўғли Аҳмат Қодировни II даражали "Ватан олдидаги хизматлари учун" ордени медали билан тақдирлади.
Бу ҳақда Россия ОАВ хабар бермоқда.
Аҳмат Қодиров Чеченистон ҳукуматида жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимида фаолият юритади.
"Ёш бўлишига қарамай, Аҳмат Рамзанович ўзини малакали мутахассис ва бошқарувчи сифатида кўрсата олди. У қисқа вақт ичида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигидаги фаолиятида юқори натижаларни намоён этди", — дейилади минтақа ҳукуматининг Telegram-каналидаги табрик хабарида.