Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Рамазонда такрорий умрага рухсат берилмайди

A A A
Рамазонда такрорий умрага рухсат берилмайди

Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги рамазон ойида икки ёки ундан ортиқ умра зиёратига рухсат берилмаслигини айтди. Бу ҳақда тегишли манбаларга таяниб, Gulf News хабар берди.

Вазирлик чеклов тирбандликни камайтириш ҳамда бошқаларга умра зиёратига боришга имкон бериш мақсадида қўйилганини айтган.

Умра жараёнларини электрон тарзда осонлаштирадиган Саудия Арабистони ҳукумати платформаси Nusuk’га кўра, агар ўша шахс иккинчи умра учун рухсат олишга ҳаракат қилса, қуйидаги хабар пайдо бўлади: Рухсат берилмайди. Ҳаммага умра қилиш имкониятини бериш учун Рамазон ойида кичик ҳажларни такрорлаб бўлмайди.

Сўнгги ойларда қироллик хориждаги мусулмонларга мамлакатга келиб, зиёратни адо этиш учун қатор имкониятлар берган. Шахсий, меҳмон ва сайёҳлик визалари каби ҳар хил турдаги кириш визасига эга бўлган мусулмонлар электрон учрашувни брон қилганидан сўнг умра зиёратини адо этишлари ва Мадинадаги Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) қабри жойлашган Равзаи Шарифни зиёрат қилишлари мумкин. Саудия Арабистони расмийлари умра визасининг амал қилиш муддатини ҳам 30 кундан 90 кунга узайтирган.

Киритилди: 11:18 18.03.2024. Ўқилди: 1046 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!