Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Рамасвами кетмоқда. Маск ёлғиз бошқаради

Рамасвами кетмоқда. Маск ёлғиз бошқаради

CBS News хабар беришича, америкалик тадбиркор Вивек Рамасвами Огаё штатининг губернатори бўлиш режалари туфайли янги Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбарлигидан воз кечиши мумкин.

Манбаларнинг таъкидлашича, Рамасвами январь ойи охиригача Огаё штати губернатори лавозимига сайловолди кампаниясини эълон қилишни режалаштирмоқда.

Маълумотларга кўра, Рамасвами департамент фаолиятида камдан-кам иштирок этади. Департаментни ташкил этиш ташаббуси америкалик миллиардер Илон Маск томонидан илгари сурилган эди. Рамасвамининг воз кечиши Маск билан қарашларидаги келишмовчилик билан боғлиқ эмас. Эҳтимол, у бир вақтнинг ўзида ҳам Огаё штати губернатори лавозимига номзодини қўйиш, ҳам DOGE ҳамраиси бўлиш имконияти йўқлиги сабабли шундай қарорга келган.

Киритилди: 21:36 21.01.2025. Ўқилди: 1202 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!