Озарбайжон ва Арманистон ўртасида қўшма декларациянинг имзоланиши икки давлат ўртасида мустаҳкам тинчликка эришиш йўлини очадиган тарихий воқеадир.
Бу ҳақда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинянга йўллаган табрик телеграммасида айтилган.
"Биз ушбу тарихий воқеани олқишлаймиз ва инқироз ва можароларни ҳал қилишнинг ягона воситаси сифатида тинч мулоқот муҳимлигини таъкидлаймиз”, — дейилади Тожикистон раҳбари матбуот хизмати томонидан чоп этилган матнда.
Раҳмон имзоланган ҳужжат икки давлат ўртасида мустаҳкам тинчликка эришиш йўлини очиб беришини таъкидлаб, “еришилган келишувлар икки давлат ўртасида яхши қўшничилик ва шериклик муносабатларини ривожлантириш учун зарур замин яратиши ҳамда айни пайтда Кавказда барқарорлик ва хавфсизлик асосларини мустаҳкамлаш, минтақалараро конструктив ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилишига” ишонч билдирди.
Эслатиб ўтамиз, 8 август куни Озарбайжон ва Арманистон Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп иштирокида низони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича қўшма декларацияни имзолаган эди.