Бугун 23 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Рафинья Винисиусни Аргентинага қарши ўйинни ўтказиб юборишдан қутқарди!

Рафинья Винисиусни Аргентинага қарши ўйинни ўтказиб юборишдан қутқарди!

Бразилия 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш ўйинида Колумбияни мағлуб этди (2:1). Ғалаба тўпини 90+9-дақиқада Виниусиус киритди. 101-дақиқада эса бош мураббий Доривал Жуниор "Реал" вингерини алмаштиришга қарор қилди. Виниусиус аллақачон битта сариқ карточка олган бўлиб, иккинчиси унга Аргентина билан ўйинни ўтказиб юборишига сабаб бўлиши мумкин эди.

Майдонни тарк этаётган Виниусиус шошилмасдан ҳаракат қилди. Шу пайт Рафинья унинг орқасидан енгил туртиб, чизиқ томон тезроқ юришини талаб қилди. Виниусиус бир неча қадам ташлагач, тўхтаб гедраларини тўғрилади. Шунда Рафинья унга қайтиб, баландроқ оҳангда тезроқ майдонни тарк этишини сўради, акс ҳолда ҳакам уни огоҳлантириши ва у Аргентина билан муҳим ўйинни ўтказиб юбориши мумкин эди.

"Мен дисквалификация ёқасида эдим. Саралаш ўйинлари доим қийин кечади, атиги иккита карточка етарли – битта қоида бузсанг, муаммога тушасан.

Мен ўзимга Аргентина билан ўйинни ўтказиб юборишга рухсат бера олмасдим" – деди ўйиндан сўнг Виниусиус.

Маълумот ўрнида, Бразилия Аргетинага қарши 26 март куни майдонга тушади. Мазкур беллашув Тошкент вақти билан 05:00 да старт олиши режалаштирилган эди.

Киритилди: 23:46 21.03.2025. Ўқилди: 711 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!