Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Рафинья Европада бразилиялик футболчилар орасида фақат Неймар уддалаган ишни қилди

Рафинья Европада бразилиялик футболчилар орасида фақат Неймар уддалаган ишни қилди

"Барселона" вингери Рафинья Европанинг топ-5 лигаларида бразилиялик футболчилар орасида бир мавсумда энг кўп голда иштирок этиш бўйича "кўк-анорранглилар"нинг собиқ ҳужумчиси Неймар билан тенглашиб олди. Иккала футболчи ҳам мавсум давомида 51 та голли ҳаракатни амалга оширган.

Рафинья жорий мавсумда ҳозирча 30 та гол ва 21 та голли узатмани амалга оширди. 2015/2016 йилги мавсумда Неймар 31 та гол урди ва 20 та голли узатмани амалга оширганди. Шу билан бирга, ушбу рўйхатда учинчи ўринни ҳам Неймар эгаллаб турибди. У 2017/2018-йилги мавсумда "ПСЖ" сафида 28 та гол ва 16 та голли узатмани амалга оширди.

Рафинья жорий мавсум якунига қадар Ла Лиганинг камида 6 та ўйинида, Чемпионлар Лигасининг 2 та ярим финалида ва Испания Кубоги финалида иштирок этиши мумкин.

Киритилди: 13:53 20.04.2025. Ўқилди: 955 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!