Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Рафаэль Надаль Месси ва Трамп билан бирга АҚШдаги бизнес-форумда нутқ сўзлайди

Рафаэль Надаль Месси ва Трамп билан бирга АҚШдаги бизнес-форумда нутқ сўзлайди

Испаниялик теннисчи, жаҳоннинг собиқ биринчи ракеткаси Рафаэль Надаль Майами шаҳрида бўлиб ўтадиган America Business Forum (ABF) тадбирида спикер сифатида иштирок этади. Бу ҳақда форумнинг расмий сайти хабар берди.

Форум 5–6 ноябрь кунлари “Касейя Центр” спорт мажмуасида ўтказилади. Дастурда маданият, бизнес ва спорт соҳасидаги нуфузли шахсларнинг чиқишлари режалаштирилган.

Надаль билан бир қаторда АҚШ президенти Дональд Трамп, футбол юлдузи Лионель Месси, актёр Уилл Смит ҳамда ФИФА президенти Жанни Инфантино каби таниқли шахслар ҳам таклиф этилган.

Рафаэль Надаль ўз фаолияти давомида “Катта дубулға” турнирларида 22 марта ғолиб чиққан ҳамда Олимпиада ўйинларида икки бор (2008 ва 2016 йиллар) олтин медаль қўлга киритган. У 2024 йилда профессионал теннисдаги фаолиятини якунлаган эди.

Киритилди: 11:01 24.10.2025. Ўқилди: 885 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!