Бугун 28 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Қуйи Чотқол ГЭС 125 минг хонадонни электр энергияси билан таъминлайди

Қуйи Чотқол ГЭС 125 минг хонадонни электр энергияси билан таъминлайди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чотқол дарёси бўйида қурилаётган "Қуйи Чотқол ГЭС" йилига ўртача 300 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариб, 125 минг хонадонни электр энергияси билан таъминлайди. Бу ҳақда "Ўзбекгидроэнерго" АЖ томонидан Қуйи Чотқол ГЭС қурилиши объектда ташкил қилинган пресс-турда маълум қилинди.

Билдирилишича, мазкур замонавий ГЭС фақатгина АҚШ, Канада, Италия, Эрон ва Ўзбекистонда мавжуд бўлиб, мамлакатимиз тарихидаги муҳим ўзгаришлардан бири ҳисобланади.

Хусусан, ГЭС қурилишида керак бўладиган зарур эҳтиёт қисмларнинг 90 фоизи Жамият тизимидаги ташкилотлар томонидан етказиб берилаётган бўлса, қолган қисмлар Германиянинг “Gertec” ва Италиянинг “MATEIST” компаниялари билан ҳамкорликда олиб келинмоқда.

Шунингдек, юртимизда жаҳон стандартлари асосида бир вақтнинг ўзида тўғон ва ГЭС иншоотлари қурилиши ишчилардан 3 сменада тинимсиз ишлашни талаб қилмоқда.

Қурилиш раҳбарларининг сўзларига кўра, ушбу Қуйи Чотқол ГЭС жорий йилнинг 1 сентябридан фойдаланишга топширилиб, 120 нафар инсонни иш билан таъминлайди.

Киритилди: 18:44 24.05.2025. Ўқилди: 352 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!