Бугун 20 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Қўшработ туманида кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотаёган шахс ушланди

Қўшработ туманида кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотаёган шахс ушланди


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшработ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Т. телеграм мессенжери орқали 5 млн сўмга сотиб олган 50 дона “Gabaten” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро М.С.га 6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 23:37 19.02.2026. Ўқилди: 171 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!