Қўшма Штатлар ўз ҳамкорлари билан биргаликда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини мустаҳкамлаш учун Украинага 1 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратади.
АҚШ ва иттифоқчилар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини қўллаб-қувватлаш учун Украинага 1 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратмоқчи. Бу ҳақда Оқ уй сайтида чоп этилган АҚШ, Германия, Руминия, Италия ва Нидерландия раҳбарларининг қўшма ёзма баёнотида айтилади.
«Бугун биз Украинага қўшимча стратегик ҳаво мудофаа тизимларини, жумладан, қўшимча Патриот батареяларини, қўшимча Patriot батареясини қўллаб-қувватлаш учун Patriot компонентларини ва қўшимча SAMP-T тизимини тақдим этаётганимизни эълон қиламиз. Бу бешта стратегик ҳаво мудофаа тизими Украина шаҳарларини ҳимоя қилишга ёрдам беради. », деди Оқ уй баёнотида.