Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Қўшма Штатлар Сурияга нисбатан баъзи санкцияларни бекор қилди — АҚШ Молия вазирлиги

Қўшма Штатлар Сурияга нисбатан баъзи санкцияларни бекор қилди — АҚШ Молия вазирлиги

Сурия Марказий банки, Syrian Airlines, Sytrol нефт компанияси, Тартус ва Латакия портларини бошқарувчи компаниялар, Сурия телевидениеси ҳамда Дамашқдаги беш юлдузли меҳмонхона АҚШ санкциялари рўйхатидан чиқарилди.

Шунингдек, Суриянинг вақтинчалик президенти Аҳмад аш-Шараа ва мамлакат ички ишлар вазири Анас Хаттобга нисбатан ҳам чекловлар олиб ташланди.

"Қўшма Штатлар илгари тақиқланган айрим операцияларни амалга оширишга рухсат берди ва тегишли лицензия берди. Мазкур лицензия терроризм, инсон ҳуқуқларининг бузилиши, гиёҳванд моддалар савдоси, Башар Асаднинг собиқ ҳукумати билан боғлиқ ташкилотлар ҳамда Россия, Эрон ва КХДР манфаатларига оид битимларга татбиқ этилмайди", дея хабар қилди АҚШ Молия вазирлиги.

Киритилди: 09:51 24.05.2025. Ўқилди: 476 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!