Қўшма Штатлар Россияга қарши санкциялар режимини, жумладан, жаҳон бозорига нефть етказиб бериш ва уни ташиш ҳажмини янада кучайтириш ниятида, деди Америка президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Далип Сингх.
«Биз соя флотига нисбатан ҳам, Россияга бозорга етказиб беришга рухсат берилган нефть ҳажмига нисбатан ҳам анча қаттиқроқ (санкция) режим ҳақида гапириш мумкин бўлган нуқтага яқинлашмоқдамиз», деди у.
Расмийнинг таъкидлашича, Америка расмийлари Россия Федерациясига нисбатан ҳам санкциялар, ҳам экспорт назорати бўйича ишларни кучайтириш зарурлигини кўрмоқда.