Бугун 12 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Қўшма Штатлар Россия нефтига нисбатан жорий этилган санкцияларни бекор қилишни режалаштирмоқда

Қўшма Штатлар Россия нефтига нисбатан жорий этилган санкцияларни бекор қилишни режалаштирмоқда

Украинадаги уруш якунлангач, Қўшма Штатлар Россия нефтига нисбатан жорий этилган санкцияларни бекор қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда АҚШ молия вазири Скотт Бессент маълум қилди.

Скотт Бессентнинг сўзларига кўра, Россия ва Украина ўртасидаги можарони ҳал этиш, Венесуэладаги вазиятни барқарорлаштириш ҳамда Эрон атрофидаги ҳолатни нормаллаштириш нефт нархларининг пасайишига ёрдам беради.

“Тинчлик келишувлари туфайли, менимча, нефт нархларининг сезиларли даражада пасайишини кўришимиз мумкин. Агар Венесуэла, Эрон, шунингдек Россия ва Украина билан боғлиқ масалалар ҳал этилса, Молия вазирлиги санкциялари остидаги жуда катта ҳажмдаги нефт чекловлардан чиқарилиб, бозорга кириб келади”, — деди Бессент.

Киритилди: Бугун 13:45. Ўқилди: 534 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!