Байрам олдидан йўловчилар оқими ошиши муносабати билан Тошкент автовокзалидан 55 та қўшимча автобус қатнови ташкил этилди.
Маълум қилинишича, талаб юқори бўлса, яна қўшимча рейслар йўлга қўйилиши мумкин.
Шунингдек, Қурбон ҳайити кунлари халқаро аҳамиятдаги автомобил йўлларида ЙПХ ходимлари кучайтирилган тартибда хизмат олиб боради.