Бугун 23 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Андижонда мактаб ўқувчилари ўртасида жанжал келиб чиқди

Андижонда мактаб ўқувчилари ўртасида жанжал келиб чиқди

Андижон тумани Ички ишлар бўлими ижтимоий тармоқларда тарқалган Андижон туманидаги вояга етмаган қизлар ўртасидаги ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Жорий йилнинг 22 май куни ижтимоий тармоқларда Андижон тумани ҳудудида бир гуруҳ вояга етмаган қизлар ўртасида юзага келган жанжал акс этган видеолавҳа тарқалди.

Аниқланишича, ушбу воқеа жорий йилнинг 16 апрель куни Андижон туманида жойлашган 5-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида содир бўлган.

Ўрганишлар давомида 9-синф ўқувчиси Р.Д. ва мазкур таълим муассасасининг 7, 9 ва 11-синфларида таҳсил олувчи бир гуруҳ ўқувчи-қизлари ўртасида ўзаро келишмовчилик юзага келган.

Ушбу ҳолат жараёни ўқувчилардан бири томонидан мобил телефон орқали видеотасвирга олиниб, кейинчалик ижтимоий тармоқларга тарқатилгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаганлар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирокида профилактик суҳбатлар ўтказилиб, уларга нисбатан маъмурий тартибда чоралар кўрилди.

Киритилди: Бугун 12:01. Ўқилди: 370 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!