Саудия Арабистонидаги ой кузатилувчи минтақа — Тумайрда 27 май куни Зулҳижжа ойи кўринди. Шунга мувофиқ, Саудия Арабистони Олий суди — 2025 йил 28 май, чоршанба кунидан 1446 ҳижрий йилнинг Зулҳижжа ойи бошланишини эълон қилди.
Унга кўра, ҳожиларнинг Арафотда туриш маросими (арафа куни) 2025 йил 5 июнь, пайшанба куни бўлиши тасдиқланди. Қурбон ҳайити эса ундан кейинги кун, яъни 2025 йил 6 июнь, жума куни нишонланади.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фатво бўлими ҳам фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1446 йил Зулҳижжа ойининг 1 куни 2025 йил 28 май, чоршанба кунига тўғри келишини маълум қилди.
Ҳозирча Ўзбекистонда Қурбон ҳайитини нишонлаш санаси расман эълон қилинмади.