Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Қўқондаги кўп қаватли уйда газ портлаши оқибатида ёнғин келиб чиқди

Қўқондаги кўп қаватли уйда газ портлаши оқибатида ёнғин келиб чиқди

Бугун, 25 февраль куни соат 14:47 да Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига “112” ягона диспетчерлик хизмати орқали Қўқон шаҳри Бўстон МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида чақнаш содир бўлиб, унинг оқибатида ёнғин келиб чиққанлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Хабар асосида қутқарув бўлинмалари воқеа жойига етиб борган ва ёнғин бартараф этилган.

Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси айни пайтда вазият тўлиқ назоратга олинганини маълум қилди.

Шунингдек, айни дақиқалардаги маълумотга кўра тан-жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Ҳозирда ФВВ қутқарувчилари томонидан ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 15:34. Ўқилди: 351 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!