Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “B.” МЧЖ раҳбари Ш.С. хонадонида яширин цех ташкил этиб, қўлбола усулда ёғ ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан 2,6 тонна чигит, 2 тонна ёғ, 40 литр ҳажмли елим идишлар ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Чироқчи тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Т. “Чоштепа” МФЙ ҳудудидаги хонадонида жувоз ускунасида қўлбола ёғ ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан 114 литр ёғ, 262 кг чигит, 3 дона двигатель, 5 дона 200 литр ҳажмли елим идишлар ва бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.