"Америка маъмурияти Эрон ядровий обектларига ҳужум қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Шу билан бирга, АҚШ Конгресси ўтказилаётган операциядан бехабар эди". Бу ҳақда конгрессвумен Александрия Окасио-Кортес ижтимоий тармоқда маълум қилди.
"Президентнинг Эронни рухсатсиз бомбардимон қилиш ҳақидаги ҳалокатли қарори конституция ва Конгресснинг ҳарбий ваколатларини қўпол равишда бузишдир... Бу - импичмент учун мутлақ ва аниқ асос," - деди Александрия Окасио-Кортес.
У зарбани "ҳалокатли" деб атади ва оқибатлари Қўшма Штатларни авлодлар давомида таъқиб қилишидан огоҳлантирди.