Футбол турнирида иштирок этиш учун пойтахтга келган болалар заҳарланиш гумони билан касалхонага ётқизилди. Ҳозир уларнинг аҳволи барқарор.
Қозоғистон болалар омбудсмани Динара Закиевага кўра, Ўзбекистон ССВ вазири вазиятни назоратга олган. Болалар соғайгунига қадар мамлакатда қолади, бошқа иштирокчилар эса ота-оналари билан бугун Қозоғистонга қайтиши кутилмоқда.
Ўз навбатида, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерали Туғжанов шифохонага ташриф буюриб, бемор болаларнинг аҳволидан хабар олди.
Аввалроқ, Тошкентда 15 нафар қозоғистонлик футболчи овқатдан заҳарланиш гумони билан касалхонага ётқизилгани хабар қилинганди.
"Do‘stlik Cup 2026" халқаро футбол фестивалида қатнашиш учун Ўзбекистонга келган қозоғистонлик футболчиларнинг аҳволи меҳмонхонадаги нонуштадан кейин ёмонлашган.