Бугун 22 февраль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қозоғистонга Россияга қарши санкциялар киритмасликка рухсат берилди

Қозоғистонга Россияга қарши санкциялар киритмасликка рухсат берилди

Европа Иттифоқи Қозоғистонга Россияга қарши санкциялар масаласида ҳеч қандай талаб қўймайди ва ҳукуматнинг бу масалаларни мустақил ҳал қилиш позициясини тўлиқ ҳурмат қилади. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус элчиси Девид ЎСалливан Остонада бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

"Биз ҳеч нарса сўраётганимиз йўқ, Қозоғистондан бирон-бир товарни экспорт қилишни тақиқлашни таклиф қилмаяпмиз. Бу бизнинг ваколатимизга кирмайди. Биз Қозоғистонда ишлаб чиқарилмайдиган, баъзи компаниялар Қозоғистон орқали импорт қилиб, Россияга сотадиган Европа товарлари ҳақида гапиряпмиз," - деди махсус элчи.

Унинг сўзларига кўра, буни санкция остидаги товарларнинг ноқонуний савдоси сифатида баҳолаш мумкин, бунда Қозоғистонда ишлаб чиқариладиган ёки Қозоғистондан Россияга одатда етказиб бериладиган товарлар назарда тутилмаётганини яна бир бор таъкидлади.

"Ягона мақсад - санкцияларни четлаб ўтиш," - деди ЎСалливан.

Киритилди: 21:24 30.01.2025. Ўқилди: 1232 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!