Туркистонда юз берган фожиада ёнғин уйнинг тахминан 360 кв.м майдонини қамраб олган, уй томи қулаб тушган.
Ҳалок бўлган болаларнинг энг кичиги 2024 йилда туғилган. Ҳодисада 3 киши тирик қолган, уларнинг аҳволи оғир, аммо барқарор.
Қозоғистон президенти ҳамдардлик билдирди. Фожиа сабабларини ўрганиш учун ҳукумат комиссияси тузилди. Полиция ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилиши бўйича жиноий иш қўзғатди.