Аввалроқ Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатда парламент ислоҳоти ўтказилишини эълон қилган эди. Ислоҳот доирасида Қозоғистон парламенти икки палатадан бир палатага айлантирилади ва Қурултой деб номланади. Унда 145 та депутатлик ўрни бўлади.
Бундан ташқари, Қозоғистонда вице-президент лавозими жорий қилинади. Уни президент парламент розилиги билан тайинлайди.
Сайлов участкалари соат 7:00 дан 20:00 гача очиқ бўлади. Қозоғистонликлар референдум куни 10 402 та сайлов участкасида, шунингдек, Қозоғистон Республикасининг хориждаги 54 та мамлакатдаги ваколатхоналаридаги 71 та сайлов участкасида овоз беришлари мумкин.
Марказий референдум комиссиясининг маълумотларига кўра, 38 та хорижий давлатдан 133 нафар кузатувчи ва 11 та халқаро ташкилотдан 226 нафар кузатувчи аккредитациядан ўтган. Халқаро кузатувчиларнинг умумий сони 359 кишини ташкил этади.