Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Қозоғистонда тўрт йил аввал бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқароси топилди

A A A
Қозоғистонда тўрт йил аввал бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқароси топилди

Қозоғистоннинг Атирау вилоятида тўрт йил аввал бедарак йўқолган ўзбекистонлик топилди. У Қозоғистонга 2017 йилда борган ва 2019 йилдан бери бедарак йўқолганлар рўйхатида бўлган. Бу ҳақда Kazinform хабар берди.

Атирау вилояти ИИБ хабарига кўра, «Мигрант» тадбири давомида мамлакатнинг миграция қонунчилигини бузган хорижликлар аниқланган.

«Шунингдек, 2019 йилдан буён қидирувда бўлган, 1975 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси топилган. У Қозоғистон ҳудудига 2017 йилда иш юзасидан келган. 2019 йилдан бери у Нукусдаги қариндошлари билан алоқани узган. Шу сабабли унинг қариндошлари Нукус шаҳар ички ишлар бўлимига мурожаат қилишган. Шу тариқа хориж фуқароси ўз мамлакатида бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган», дейилади хабарда.

Полиция ходимлари 48 ёшли хорижликнинг шахсини аниқлаш ва уни ўз мамлакатига қайтариш учун тегишли ҳужжатлар рўйхатини йиғмоқда. Ўзбекистон фуқароси полициянинг қабул қилиш ва тарқатиш бўлимига жойлаштирилган.

Киритилди: 20:48 12.04.2023. Ўқилди: 2185 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!