Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қозоғистонда "свет" ўчгани Ўзбекистонда ҳам сезилди

Қозоғистонда "свет" ўчгани Ўзбекистонда ҳам сезилди

Бугун, 19 июнь куни соат 16:44 да Қозоғистон Республикасидаги “Екибастуз” энергетика узелида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли 500 кВли электр узатиш тармоғи фавқулодда ўчган.

Бунинг натижасида Марказий Осиё ягона энергетика тизимида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам частота тушишлари кузатилди.

Авариявий ҳолатни бартараф этиш мақсадида айрим ҳудудларда қисқа муддатли мажбурий чекловлар киритилди.

Соат 19:30 да 500 кВли электр узатиш линиясидаги носозлик бартараф этилди ва истеъмолчилар таъминоти тикланди.

Киритилди: 22:16 19.06.2025. Ўқилди: 1044 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!