Бугун 25 июнь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қозоғистонда мамлакатнинг турли ҳудудларида аномал иссиқлик ва ёнғин хавфи кутилмоқда

Қозоғистонда мамлакатнинг турли ҳудудларида аномал иссиқлик ва ёнғин хавфи кутилмоқда

Қозоғистонда ҳаво ҳарорати +45 даражагача қизийди ва ёнғинлар эҳтимоли юқори, деб хабар бермоқда «Казидромет»

Келгуси ўн кун ичида синоптиклар мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида ҳаво ҳарорати максимал даражага кўтарилишини кутмоқда.

«Ғарбий Қозоғистон, Ақтўбе, Атирау, Манғистау вилоятларида термометр +40+45 гача кўтарилади. Қўстанай вилоятида 11 июндан 20 июнгача ҳаво +38 даражагача исийди. Шунингдек, ушбу ҳудудларда юқори даражадаги ёнғин хавфи кутилмоқда», — дея хабар берди «Казгидромет».

Қозоғистоннинг кўплаб вилоятларида жазирамадан ташқари шамол кучайиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Синоптиклар мамлакатнинг жануби-ғарбий вилоятларида ёз иссиқ ва қуруқ бўлишини тахмин қилаётгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

Киритилди: 19:33 11.06.2024. Ўқилди: 1104 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!