Бугун 13 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Қозоғистонда чет элликлар "ИИН”ни онлайн олиши мумкин

Қозоғистонда чет элликлар "ИИН”ни онлайн олиши мумкин


Қозоғистонда чет эл фуқаролари учун QazETA иловаси орқали шахсий идентификация рақамини (ИИН) онлайн расмийлаштириш бўйича синов лойиҳаси ишга тушди.

Бунинг учун рўйхатдан ўтиш, ҳужжат суратини юклаш, биометрик текширув ва геолокацияни тасдиқлаш талаб этилади.

Ариза бир иш кунида кўриб чиқилади. Тасдиқланган тақдирда ИИН ва гувоҳномани PDF шаклида юклаб олиш мумкин.

Лойиҳа 2026 йил 9 ноябрдан бошланган ва бир йил давом этади.

Киритилди: 20:46 12.11.2026. Ўқилди: 318 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар