Бугун 15 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Қозоғистонда 5-8 ва 10-синфларни тамомлаган ўқувчилар қозоқ тилидан имтиҳон топширади

Қозоғистонда 5-8 ва 10-синфларни тамомлаган ўқувчилар қозоқ тилидан имтиҳон топширади

Кейинги ўқув йилидан бошлаб 5-8 ва 10-синфларни тамомлаган ўқувчилар қозоқ тилидан имтиҳон топширишлари мумкин. Бу ҳақда «Ашиқ» порталида эълон қилинган Халқ таълими вазирининг буйруғида айтилган.

«2023-2024 ўқув йилидан бошлаб асосий ўрта таълим (5-8 синфлар), умумий ўрта (10 синф) даражасида ўқув йили тугагандан сўнг қозоқ тилини ўргатувчи мактабларда «Қозоқ тили» фани ва қозоқ тилидан бошқа тилда олиб бориладиган мактабларда «Қозоқ тили ва адабиёти» фанидан имтиҳон жорий этилади. Қозоқ тилидан имтиҳон давлат мажбурий таълим стандартига мувофиқ ўқув режасини ўзлаштириш натижаларига кўра ёзма ва оғзаки шаклда ўтказилади. Имтиҳон ўтказиш вақти таълим ташкилотининг педагогик кенгаши томонидан белгиланади. Вазифалар ўқитувчилар томонидан тузилади ва академик ҳалоллик тамойилларига риоя қилган ҳолда таълим ташкилоти маъмурияти томонидан тасдиқланади. «Қозоқ тили», «Қозоқ тили ва адабиёти» фанлари бўйича якуний баҳо имтиҳон (5 балли тизимда) ва йиллик баҳолаш (5 балли тизимда) натижаларига кўра 30-70 фоиз нисбатида белгиланади. Якуний баҳолаш бутун сонга яхлитланади», - дейилади ҳужжатда.

Буйруқнинг изоҳида ёзилганидек, қозоқ тилининг мавқеини ошириш мақсадида бундай ўзгартириш амалга оширилиши керак.

«Давлат тили мақомини ошириш мақсадида 5-8, 10-синфларда қозоқ тилидан имтиҳон жорий этилади», - дейилади буйруқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур норма 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб жорий этилади.

Буйруқ 3 февралгача жамоатчилик муҳокамаси учун очиқ бўлади.

Киритилди: 21:52 23.01.2023. Ўқилди: 2346 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!