Бугун 16 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Давлатлараро муносабатларни ривожлантириш ва такомиллаштириш, таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Қозоғистон Республикаси Маърифат вазирлиги Анвар Исмоилов номидаги касб-ҳунар коллежи ҳамда Олмазор енгил саноат коллежи, ноширлик-матбаа фаолияти соҳасида мутахассисларни тайёрлаш коллежи, Тошкент туризм ва меҳмонхона менежменти техникуми ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ушбу меморандумнинг вазифаси касб-ҳунар таълими ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, томонлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва ахборот алмашиш орқали қўшма таълим лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган. Ташкилотлар ўртасидаги шартномалар асосида ўқувчиларнинг иккала ўқув юртлари билан ўтказиладиган илмий-амалий конференсиялар ва форумларда иштирок этиши, шунингдек, таълимни ташкил этишнинг турли жиҳатлари бўйича маълумот алмашиш, дарсликлар ва бошқа ўқув материалларини доимий равишда алмашиш мақсадлари кўзланган.

Киритилди: 13:38 18.03.2024. Ўқилди: 876 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!