Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қозоғистон Трампнинг санкцияларига тушди: АҚШ импортга 25% бож жорий қилмоқда

Қозоғистон Трампнинг санкцияларига тушди: АҚШ импортга 25% бож жорий қилмоқда

1 августдан бошлаб АҚШ Қозоғистондан келадиган маҳсулотларга 25 фоизлик импорт божини жорий этади. Бу ҳақда Доналд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаевга йўлланган мактубни эълон қилди. Трампнинг сўзларига кўра, бу чора савдо камомадини қисқартириш ва АҚШдаги ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

“Бу мактубни сизга жўнатиш мен учун шарафдир, чунки у бизнинг савдо муносабатларимизнинг мустаҳкамлигини ва АҚШ Қозоғистон билан ишлашни давом эттиришга тайёрлигини кўрсатади, гарчи сизнинг буюк мамлакатингиз билан сезиларли савдо камомадимиз мавжуд бўлса ҳам”.

Божлар шунингдек қуйидаги мамлакатларга ҳам таъсир қилади:
– Малайзия (25%)
– Япония (25%)
– Жанубий Корея (25%)
– Жанубий Африка (30%)
– Лаос (40%)
– Мянма (40%)

📩 Оқ уй матбуот котиби Керолин Ливитт маълум қилишича, бу тарифларнинг биринчи тўлқини бўлиб, яқин кунларда яна кўплаб мамлакатларга огоҳлантириш хатлари юборилади.

❗️ Асосий саволга – нега биринчи навбатда Осиё иттифоқчилари танланган – Ливитт жавоб берди: “Бу президентнинг ваколати ва айнан шундай мамлакатларни у танлади”.

Киритилди: Бугун 09:48. Ўқилди: 536 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!