Бугун 25 март, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи "Челси"га сотилган футболчини Ҳусанов билан солиштирди

Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи "Челси"га сотилган футболчини Ҳусанов билан солиштирди

Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Али Алиев «Қайрат»нинг 16 ёшли ҳужумчиси Дастан Сатпаев ҳақида фикр билдирди ва уни «Манчестер Сити»нинг ўзбек ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов билан солиштирди.

— Дастан Сатпаев – бу юлдузча. Мен уни яқинда Ҳусанов билан солиштирдим. Балки, 16 ёшида Ҳусановни ҳали ҳеч ким танимаган бўлиши мумкин. Бугун эса, 16 ёшида биз Дастан Сатпаевни «Челси»га сотдик, — деди Алиев Уэльсга қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, «Челси» ва «Қайрат» Дастан Сатпаевнинг трансфери бўйича 4,3 миллион евро эвазига келишувга эришишди. Футболчи 18 ёшга тўлганидан сўнг, у Англия клуби билан расман шартнома имзолай олади.

Киритилди: 22:51 22.03.2025. Ўқилди: 2244 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!