"Каспий Қувурлари Консорциуми (КТК) яқинида содир бўлаётган ҳодисалар сони кўпаяётгани халқаро энергетика инфратузилмаси учун хавфлар ортиб бораётганидан далолат беради. Ҳужумга учраган танкерлар барча керакли рухсатномаларга эга бўлган ва идентификация ускуналари билан жиҳозланган эди. Қозоғистон Қора денгиздаги танкерларга дронлар билан зарбалар берилган ҳолат юзасидан хавотирда", - дейилади мамлакат ТИВ баёнотида.
Вазирликнинг қайд этишича, Остона вазиятни Европа ва АҚШ билан муҳокама қилган.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Малта байроғи остида ҳаракатланган Маtilda танкери Анападан 100 км узоқликда иккита зарба берувчи дронлар томонидан ҳужумга учраган. Россия бунда Украинани айбламоқда. Киев вазиятга изоҳ бергани йўқ.