Ford автомобиль заводига ташриф буюрган АҚШ президенти Дональд Трамп номаълум эркакнинг баланд овозда шикоятларига жавобан беҳаё имо-ишора қилди. Бу ҳақда TMZ хабар берди.
"Бир телба одам ғазаб билан беҳаё сўзларни бақирди ва президент бунга муносиб ва аниқ жавоб берди", - дея нашр Оқ уй коммуникациялар бўйича директори Стивен Ченгнинг сўзларидан иқтибос келтирди.
Нашрнинг ёзишича, номаълум эркак "педофил ҳимоячиси" иборасини айтди ва бу Трампнинг болаларга нисбатан жинсий жиноятларда айбланган судланган молиявий магнат Жеффри Эпштейн билан алоқасини назарда тутди. Трамп бунга жавобан ўрта бармоғини кўтарди.