Бугун 14 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Хаби Алонсонинг рафиқаси унинг «Реал»дан кетишига муносабат билдирди

Хаби Алонсонинг рафиқаси унинг «Реал»дан кетишига муносабат билдирди

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи Хаби Алонсонинг рафиқаси Нагоре Аранбуру турмуш ўртоғининг бош мураббийлик лавозимини тарк этиши ҳақида фикр билдирди. Томонлар ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилгани ҳақида «Қироллик клуби» матбуот хизмати 12 январь, душанба куни расман эълон қилди.

«Бугун биз “Бернабеу” билан хайрлашяпмиз. Хаби, сен билан ва сенинг ҳар кунги меҳнатинг билан жуда фахрланамиз — доим ҳурмат ва садоқат билан. Биз болалар билан бирга ҳар бир қадамда Хаби ва клубга ҳамроҳ бўлдик, ҳаяжон ва миннатдорлик билан.

“Бизга ишонган ва жуда кўп меҳр юборган барча «Реал» мухлисларига раҳмат. Сизнинг хабарларингиз биз учун жуда катта аҳамиятга эга бўлди”, — деб ёзди Аранбуру ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Киритилди: 23:48 13.01.2026. Ўқилди: 315 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!