Бугун 14 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ ЖЧ-2026'да иштирок этадиган 4 та давлат фуқароларига ўз ҳудудига киришни тақиқлади

АҚШ ЖЧ-2026'да иштирок этадиган 4 та давлат фуқароларига ўз ҳудудига киришни тақиқлади

Гаити, Эрон, Кот-д'Ивуар ва Сенегал терма жамоалари мухлислари ушбу давлатлар фуқароларининг Америка Қўшма Штатларига кириши тақиқлангани сабабли 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинларига бора олмаслиги мумкин. Бу ҳақда Fox News хабар бермоқда.

АҚШга киришни тақиқлашда истисно фақат ўйинчилар, мураббийлар ва расмий делегацияларнинг бошқа аъзолари учун амал қилади.

Жаҳон чемпионати - 2026 учта давлатда бўлиб ўтади: АҚШ, Мексика ва Канада. Турнир 11 июндан 19 июлгача давом этади.

Киритилди: Бугун 14:07. Ўқилди: 765 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!