Доналд Трамп The New York Times билан суҳбатда америкаликларга тарифлардан тушадиган даромаддан 2 минг доллар тўлашга ваъда берганини эслай олмади. Журналист унга бу ҳақда эслатганида, президент қайта сўради.
Журналист: "Сиз америкаликларга божхона тўловларидан тушган даромадингиз асосида 2000 доллар тўлашга ваъда бергандингиз. Шуни қачон тарқатишни бошлайсиз?"
Трамп: "Ваъда бердимми? Қачон ваъда бергандим?"
Committee for a Responsible Federal Budget ҳисоб-китобларига кўра, бундай тўловлар бюджетга тахминан 600 миллиардга тушади. Шу билан бирга, баҳорда жорий этилган тарифлар сентябрь ойи охирига келиб 90 миллиардга яқин даромад келтирди. Олий суд бу ҳафта тарифларнинг қонунийлигини кўриб чиқади.