Бугун 17 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Қозоғистон Европага нефть етказиб беришни оширадими?

Қозоғистон Европага нефть етказиб беришни оширадими?

Озарбайжон ва Қозоғистон Боку–Тбилиси–Жейҳон нефть қувури орқали транзит ҳажмини 2027 йилгача йилига 7 миллион тоннагача етказишни режалаштирмоқда.

Озарбайжон ва Қозоғистон энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилмоқда ва Боку–Тбилиси–Жейҳон (БТЖ) нефть қувури орқали нефть транзитини 2027 йилгача йилига 7 миллион тоннагача оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Озарбайжон энергетика вазири Парвиз Шахбозов маълум қилди.

«Озарбайжон ва Қозоғистон ўртасида энергетика соҳасидаги ҳамкорлик муваффақиятли ривожланмоқда. 2023 йилдан бошлаб БТЖ нефть қувури орқали жаҳон бозорларига 3,4 миллион тонна қозоқ нефти етказилди. 2027 йилгача транзит ҳажмини 7 миллион тоннагача ошириш имкониятлари ўрганилмоқда», — деди вазир Озарбайжон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишида.

Вазирлик маълумотларига кўра, British Petroleum (BP) компанияси оператори бўлган БТЖ қувури орқали нефть экспорти 2025 йил январь–август ойларида 18,35 миллион тоннагача камайган, 2024 йилнинг шу даврида эса 19,39 миллион тонна бўлган.

Қозоғистон ва Туркманистон нефтининг қувур орқали прокачка ҳажми ҳам пасайди — 2025 йилнинг биринчи 8 ойида 2,88 миллион тонна, ўтган йилнинг шу даврида 3,58 миллион тонна эди.

Июль ойида Каспий нефтининг Azeri BTC маркасининг айрим партияларида ортиқча органик хлоридлар аниқланган, бу эса қозоқ нефтини вақтинча етказиб беришни тўхтатилишига олиб келган. Сентябрь ойида эса Қозоғистоннинг Қашаган кондан нефть юклаш ишлари қайта тикланган.

Қозоғистон 2025 йил охиригача БТЖ орқали 1,7 миллион тонна нефть экспорт қилишни режалаштирмоқда, бу ўтган йилги даражага мос келади.

Қувурнинг умумий узунлиги — 1 768 км, у Бокуни Ўрта ер денгизидаги Туркиянинг Жейҳон порти билан боғлайди. Қувурнинг қуввати — суткасига 1,2 миллион баррел нефть, ва бу ҳажмни 2,2 миллион баррелгача ошириш имкони бор.

Киритилди: 19:17 14.10.2025. Ўқилди: 646 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!