Бугун 24 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Қозоғистон чет эллик легионер спортчиларни бюджетдан молиялашни тақиқлади

Қозоғистон чет эллик легионер спортчиларни бюджетдан молиялашни тақиқлади

Қозоғистонда чет эллик легионерларни бюджет маблағлари ва квазидавлат сектори субъектлари маблағлари ҳисобидан молиялаштиришга тақиқ жорий этилди.

Бу ҳақда Акорда матбуот хизмати хабар берди.

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев "Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жисмоний тарбия ва спорт масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, ортиқча қонун ҳужжатларини тартибга солишга барҳам бериш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

“Бундан буён бюджет маблағлари тўртта йўналишни молиялаштиришга йўналтирилади: спортнинг юқори унумдорлиги, жумладан, спортнинг устувор турлари, давлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари фаолияти, оммавий спорт ва спорт инфратузилмасини ривожлантириш”, — дейилади қонунда.

Бундан ташқари, Қозоғистонда "спорт тайёргарлигининг миллий стандартлари" тушунчаси ҳам жорий этилган.

Киритилди: 16:25 15.04.2025. Ўқилди: 740 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!