Бугун 30 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Қозоғистон АҚШни ихтиёрий равишда тарк этишга чақирди

Қозоғистон АҚШни ихтиёрий равишда тарк этишга чақирди


Қозоғистоннинг Америка Қўшма Штатларидаги элчихонаси, АҚШнинг ноқонуний мигрантларга қарши олиб борилаётган қатъий миграция сиёсати доирасида, қонуний визаси ёки яшаш ҳуқуқи (яшаш картаси) бўлмаган хорижликларга мамлакатни тарк этиш имкониятини тақдим этди.

Элчихонанинг баёнотига кўра, АҚШ ҳукумати хорижликларга, агар улар мамлакатда қонуний равишда қолиш ҳуқуқига эга бўлмаса, ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишни таклиф қилмоқда. Бу чора, мигрантларни мажбурий чиқариб юбориш ва келажакда АҚШга виза олишни тақиқлашдан қочишга ёрдам беради.

АҚШ ҳукумати, ноқонуний мигрантларга қарши қатъий чоралар кўрмоқда, жумладан, ҳибсга олиш, депортация қилиш ва қайта киришга тақиқ қўйиш каби жараёнлар мавжуд. Бундан ташқари, ноқонуний иммиграция қилганлар ижтимоий ёрдамлар, иш рухсатномалари ва бошқа имтиёзлардан маҳрум бўлишади.

Доналд Трумпнинг иккинчи президентлик муддати бошида, ноқонуний миграция билан боғлиқ фавқулодда ҳолат эълон қилинган ва ҳарбий кучларга чегараларни хавфсизлигини таъминлашда ёрдам бериш топширилган эди. Шунингдек, Трамп янги бошпана сўровларини тақиқлаш ва АҚШда туғилган мигрантлар болаларининг фуқаролик олиш шартларини қийинлаштиришга оид фармонлар имзолаган.

«Депортация парвозлари бошланган», - дея маълум қилди Оқ уй матбуот котиби Каролин Левитт.


Киритилди: 02:12 28.01.2025. Ўқилди: 2892 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!