Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Қороқалпоғистонда уйни бузаётган 3 кишини девор босиб қолди, улар ҳалок бўлди

Қороқалпоғистонда уйни бузаётган 3 кишини девор босиб қолди, улар ҳалок бўлди

Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида 3 киши девор босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси матбуот хизмати.

Хабарга кўра, 28 февраль куни соат 12:30 да туманнинг «Маданият» маҳалласида яшовчи фуқаро А.А.нинг эски уйи Б.Қ., С.Л. ва Ж.Т.лар томонидан бузилаётган бўлган. Шу пайтда девор қулаб тушиб, уч нафар шахс ҳам девор остида қолиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

Воқеа юзасидан туман ИИБ ТБ Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми «а» банди (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов ишлари Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Киритилди: 19:10 01.03.2021. Ўқилди: 2749 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!