Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Қорақалпоқ давлат университети ўқитувчиси пора билан ушланди

Қорақалпоқ давлат университети ўқитувчиси пора билан ушланди

Қорақалпоғистон Республикасида талабаларни якуний имтиҳондан ўтказиб беришини ваъда қилган университет ўқитувчиси ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда "Бердақ" номидаги Қорақалпоқ давлат университети ўқитувчиси Г.Н. фуқаро А.Д.нинг ишончига кириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали уни ва 17 нафар талабани якуний имтиҳондан ўтказиб беришини айтиб, 18,3 млн сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 19:46 17.07.2025. Ўқилди: 608 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!