Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Қорақалпоғистон ҳамда Сурхондарё, Aндижон бўйлаб “Маънавият фестивали” бўлиб ўтмоқда

A A A
Қорақалпоғистон ҳамда Сурхондарё, Aндижон бўйлаб “Маънавият фестивали” бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида жорий йилнинг 23–30 август кунлари Республика бўйлаб “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида “Маънавият фестивали” ўтказилиши режалаштирилган.

Шу мақсадда тарғиботчилар Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Сурхондарё, Aндижон вилоятларида бўлиб туришибди. Фестивал доирасида “Маърифат соатлари”, нуронийлар, меҳнат фахрийлари ва ёшлар иштирокида “Уч авлод учрашувлари”, Мактабгача таълим ташкилотларида “Менинг илк китоб жавоним”, ёшларимиз ўртасида миллий мусиқа санъатимизнинг кўп асрлик ижро йўллари, қадимий тарихини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Миллий қўшиқлар ва мақом”, “Ватан мадҳи”, “Бахшилар тараннумида” концерт дастурлари, “Миллий қадриятлар” каби лойиҳалар ташкил этилади.

Фестивални Нукус шаҳридаги “Ёш томошабинлар” театрида ўтказилган “Янги Мўйноқ” китоб-албоми тақдимоти очиб берди.

Қорақалпоғистон ҳамда Сурхондарё, Aндижон бўйлаб “Маънавият фестивали” бўлиб ўтмоқда

Қорақалпоғистон ҳамда Сурхондарё, Aндижон бўйлаб “Маънавият фестивали” бўлиб ўтмоқда

Шундан сўнг Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги ҳарбий қисмда, Aнгор тумани ҳудудида жойлашган “Ишга марҳамат” мономарказида ва Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида “Маърифат соати” бўлиб ўтди. Шу билан биргаликда Олтинсой туманидаги “Обишр” маҳалласида ҳам шу каби тадбирлар давом этди.

Қорақалпоғистон ҳамда Сурхондарё, Aндижон бўйлаб “Маънавият фестивали” бўлиб ўтмоқда

Қорақалпоғистон ҳамда Сурхондарё, Aндижон бўйлаб “Маънавият фестивали” бўлиб ўтмоқда

Қорақалпоғистоннинг бир қанча ҳудудларида ҳам “Маърифат соати” ташкил этилди. Хусусан Нукус ҳарбий қисмда мазкур тадбир бўлиб ўтди.

Шунингдек Aндижон вилояти Aндижон туманидаги 28-ДМТТ да "Менинг илк китоб жавоним" лойиҳаси бўлиб ўтди.

Киритилди: 10:23 24.08.2023. Ўқилди: 1736 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!