Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Қонун талаблари бузилгани учун 6 миллиард сўмлик давлат хариди бекор қилинди

A A A
Қонун талаблари бузилгани учун 6 миллиард сўмлик давлат хариди бекор қилинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Данғара тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси буюртмаси асосида “Б” синфига оид бўлган 10 тонна асфальт ва бетон аралашмаси харид қилиш бўйича ўтказилган 6 миллиард сўмлик давлат харидида қатор қонун талаблари бузилгани аниқланди.

Хусусан, ушбу харидда иштирок этиб, ғолиб бўлган талабгорнинг ҳужжатлари харид комиссияси раиси ва аъзолари фойдаланган қурилма (IP-манзиллари бир хил) орқали электрон платформага юкланган.

Оқибатда “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг 10-моддаси (рақобат ва холислик принципи), 14-моддаси (манфаатлар тўқнашуви), 20-моддаси (харид комиссиясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари), 46-моддаси (давлат харидлари жараёнидаги чекловлар) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган низомнинг бир қатор талаблари бузилган.

Мазкур ҳолатлар бўйича 2023 йил 1 август куни (баённома тасдиқланган куннинг ўзида) харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида буюртмачига тақдимнома киритилди ва тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилди.

Агентликнинг тақдимномасига биноан Данғара тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан харид комиссиясининг баённомаси бекор қилинди.

Киритилди: 14:09 17.08.2023. Ўқилди: 1366 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!