Одинтсовода Ингушетия ҳукумати раисининг собиқ ўринбосари Шариф Алиҳожиевнинг ҳаётига суиқасд уюштирилди, деб ёзади «Коммерсант» Тергов қўмитасига таяниб.
Ушбу шаҳардаги суиқасд юзасидан жиноий иш қўзғатилди, дея хабар бермоқда Тергов қўмитасининг вилоят бўйича Бош тергов бошқармаси телеграм-каналида. Нашрнинг ёзишича, номаълум шахс собиқ амалдорга тўрт марта отиб, сўнг қочиб кетган. Алиҳожиев реанимация бўлимига ётқизилган.
Шариф Алиҳожиев Давлат думаси депутати Владимир Шомоновнинг ёрдамчиси бўлиб ишлайди, деб ёзади "Коммерсант." 2003 йилда Президент Владимир Путин Алиҳожиевни "Жасорат" ордени билан тақдирлади. Ўшанда у Чеченистоннинг Шали тумани маъмуриятини бошқарган (ўша пайтда республикани Аҳмад Қодиров бошқарган). 2006 йилда Алиҳожиев Ингушетия ҳукумати раисининг ўринбосари бўлди.
Москва вилояти Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, 10 октябрь куни номаълум шахс Лапино қишлоғидаги уйнинг айвонида турар экан, номаълум ўқотар қуролдан уй эгасига камида тўрт марта ўқ узган. У икки марта ўқдан яраланган ва касалхонага ётқизилган. Алиҳожиев операция қилинди.