Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қизилқум қўриқхонасида Хонгул буғуси қайд этилди

Қизилқум қўриқхонасида Хонгул буғуси қайд этилди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Қизилқум давлат қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонга Хонгул (Бухоро буғуси) муҳрланди.

Вазирлик маълумотига кўра, Хонгул йўқолиб бориш хавфи остидаги, маҳаллий тарқалган кенжа тур ҳисобланади. У Ўзбекистон Қизил китобига, CITESнинг II Иловасига ҳамда Бонн Конвенциясига киритилган. Шу асосда турни асраб қолиш учун давлатлараро дастур ва амалий режа ишлаб чиқилган.

Тарихан Хонгуллар Сирдарё ва Амударё ҳавзаси тўқайзорларида кенг тарқалган. Ҳозирда эса улар асосан Амударёнинг юқори қисми (Сурхондарё вилояти) ва ўрта оқимида (Қизилқум қўриқхонаси), шунингдек, Зарафшон миллий табиат боғи, Қуйи Амударё биосфера резервати ҳамда Ўзбекистон–Тожикистон чегараси ҳудудларида сақланиб қолган.

Бу ҳайвонлар асосан қайир тўқайзорларида, баъзан қумли чўл ҳудудларида яшайди. Ёзда асосан тунлари, қишда эса кундузлари фаол бўлади. Жуфтлаш мавсуми сентябр–октябрга тўғри келади, май–июн ойларида болалайди. Одатда дарахт, бута ва ўтсимон ўсимликлар билан озиқланади.

Маълумот учун, Қизилқум давлат қўриқхонаси 1971 йил 23 июнда Бухоро вилоятида ташкил этилган. Ҳозирда ҳудудда 350 дан ортиқ ҳайвон тури учрайди, уларнинг 50 таси Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

Киритилди: 23:17 03.09.2025. Ўқилди: 1185 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!