Бугун 17 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги дала ишларини вақтинча тўхтатиш бўйича мурожаат билан чиқди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги дала ишларини вақтинча тўхтатиш бўйича мурожаат билан чиқди

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2025 йил 14 майдан 18 майга қадар бўлган даврда очиқ ҳавода ишлайдиган фермерлар, боғдорлар ва деҳқонларга мурожаат билан чиқди. Мурожаатда айтилишича, ушбу кунларда юқори ҳарорат ва кучли қуёш таъсири туфайли кундузги соат 10:00 дан 16:00 гача дала ишларини вақтинча тўхтатиш тавсия этилмоқда.

Вазирликнинг таъкидлашича, бу чора одамларни иссиқ ўтиши, қуёш уришидан ҳимоя қилиш ҳамда меҳнат шароитини хавфсизлаштириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги ходимларидан белгиланган вақт оралиғида ишларни кечиктирмасдан эрталаб ёки кечқурунги соатларга кўчириш сўралди.

Киритилди: 10:34 16.05.2025. Ўқилди: 553 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!