Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Украинага дипломатик билдиришнома юборди

АҚШ Украинага дипломатик билдиришнома юборди

Бунга Украина Қуролли кучларининг Россиянинг Новороссийск портидаги нефт терминалига ҳужуми сабаб бўлган.

АҚШдаги Украина элчиси Олга Стефанишинанинг маълум қилишича, АҚШ Давлат департаменти Украина Қуролли кучларининг 2025 йил ноябр ойида Новороссийскдаги нефт терминалига ҳужумидан кейин унга демарш (расмий дипломатик билдиришнома) юборган.

Стефанишинанинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучларининг терминалга зарбаси Қозоғистон орқали амалга оширилган Америка инвестицияларига таъсир кўрсатган. Мазкур демарш ҳужумнинг АҚШ иқтисодий манфаатларига таъсир ўтказгани билан боғлиқ.

Шу билан бирга, элчи АҚШ Россия ҳарбий ва энергетика инфратузилмасига ҳужум қилишдан ўзини тийишни таклиф қилмаганини қўшимча қилган.

Маълумотларга кўра, 2025 йил ноябр охирида Украина томонидан Новороссийскдаги “Шесхарис” нефт терминалига зарба берилган эди. Терминал “Транснефть”га тегишли бўлса-да, у орқали Қозоғистон нефти ҳам экспорт қилинади. Терминал “Каспий қувур тизими консорциуми” таркибига киради, унинг акциядорларидан бири эса АҚШнинг эса Chevron компанияси ҳисобланади.

Киритилди: Бугун 12:25. Ўқилди: 457 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!